Волейбол бўйича тренерлар ўртасида семинар

25-30 август кунлари  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғига асосан Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида, барча вилоят тренерлари ўртасида волейбол бўйича семинар ташкил этилди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг мутахассислари билан хамкорликда  вилоятларда теренерлик билан шуғулланаётган тренерларнинг волейбол янгиликлари ва қоидалари, мусобақаларни ташкил этиш тартиблари, спортчилар билан янги методикалар асосида иш олиб бориш ва селекция ишлари  мавзулари бўйича маърузалар олиб борилди. Семинар якунида Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан барча тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди. 

photo 2018 10 05 07 02 24photo 2018 10 05 07 02 25photo 2018 10 05 07 02 26photo 2018 10 08 12 30 22