• Bosh saxifa
  • Voleybol
  • Voleybol yangiliklari
  • Волейбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида I Ўзбекистон чемпионати

Волейбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида I Ўзбекистон чемпионати

5-13 июль кунлари Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган Кумушкон дам олиш уйининг спорт мажмуасида волейбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида I Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан биринчи маротаба  ташкил этилаётган мусобақа хисобланиб асосий мақсадаларидан, ёш ўсиб келаётган спортчиларни янада волейбол спорт турига бўлган қизиқишини ошириш ва ўзларини биринчи маротаба катта мусобақада синаб кўришидир. Ташкил қилинган мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлар спортчи бола ва қизлари қатнашиш имконияти берилган.Мусобақада жами бўлиб 26 та жамоа  13 та ўғил болалар ва 13 та қизлар жамоалари иштирок этдилар. 

photo 2018 07 13 15 39 44 

Умумий натижаларга кўра қизлар жамоалари ўртасида Жиззах вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб ўз ёшларида биринчи маротаба ташкил қилинган Ўзбекистон чемпионатининг ғолибаларига айландилар. 2-ўринни Бухоро вилояти ва 3-ўринни Хоразм вилояти жамоалари қўлга киритдилар. Ғолиблар Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон волейбол федерацияси томонларидан медал,диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo 2018 07 13 16 13 01  

Ўғил болалар жамоалари ўртасида Андижон вилояти жамоаси ўзиниг чиройли ўйинлари билан волейбол ишқибозларини хурсанд қилган холда фахрли 1-ўринни  эгалладилар ва Ўзбекистон чемпионига айландилар, 2-ўринни Қашқадарё вилояти ва 3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари банд этдилар. Ғолиблар Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон волейбол федерацияси томонларидан медал,диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Энг яхши мураббий деб Андижон вилояти жамоасининг тренери Хатамов Бахтиёржон танлаб олинди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

photo 2018 07 13 15 39 13photo 2018 07 13 15 39 32photo 2018 07 13 16 12 39photo 2018 07 13 16 13 29