Ўзбекистонда волейболнинг вужудга келиши

ва ривожланиш тарихи.

 

Тарихни, аждодларимиз меросини билмай туриб бугунги кунга баҳо бериш, келажак лойиҳасини чизиш ва истиқлол биносини қуришга киришиш боши берк кўчага кириб қолиш эҳтимолидан ҳоли эмас. Шунинг учун ҳар бир соҳани жойларда вужудга келиши ва ривожланиш тарихини ўрганмай шу соҳани бугунги ва эртанги истиқболини таъминлаш мушкул муаммодир. Волейбол жисмоний тарбия ва спорт тизимининг йирик ва мустақил ирмоқларидан бири ҳисобланиб, ўзбекистон, унинг вилоятлари ва туманларида ўзига хос ривожланиш тарихига эга. Волейбол ўзбекистонда энг оммалашган спорт турлари қаторига кирса-да, республикамизнинг барча минтақаларида у турли даражада «обрў-эътибор» қозониб келган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, водий шаҳар ва қишлоқларида волейбол бошқа вилоят туманларидагига нисбатан самаралироқ «ҳурмат»га сазовор бўлган. Бундай вазиятнинг сабаблари деярли шу вилоятлар тарихий-ижтимоий негизлари билан боғлиқ деб тахмин қилинса-да, лекин масала чуқур изланишни, мавзуга оид тарихий маълумотларни илмий асосда ўрганишни тақозо этади.

Волейбол ўзбекистонда қачон, қаерда ва қандай вазиятда вужудга келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин айрим тахминларга қараганда 192124-йилларда волейбол ўйини қўқон, Тошкент ва Фарғонада вужудга кела бошлаган. ўша даврнинг спорт ветерани К.Лебедевнинг ҳикоясига биноан 192425-йилларда кўпгина ёшларни доира шаклида жойлашиб бир-бирларига тўп узатиш ўйинлари тарқала бошлади. Қизиқ, мазкур даврда волейбол бўйича қабул қилинган ҳалқаро мусобақа қоидалари анча такомиллашган бўлиб, майдонча 9х18 м, тўп билан фақат уч марта ўйнаш мумкинлиги, ўйинчилар таркиби бир жамоада 6 кишидан иборат бўлиши, тўрни баландлиги 243 см (эркаклар учун), ҳисоб 15 очкога етганда ўйиннинг бир бўлими якунланиши, тўпни ўйинга киритиш – хуллас, барча ўйин қоидалари замонавий волейбол ўйини қоидаларига ўхшаш эди. Шунга қарамай Ўзбекистонда волейбол қоидалари 1924–25-йилларда ҳали анча содда бўлган. Ўша даврнинг В.И.Перевозников деган спорт ихлосмандининг айтишича, 1926-йилда Тошкент шаҳридаги Чернишевский номли мактаб ўқитувчиси Москвадан мусобақа қоидалари, волейбол тўри ва тўпини биринчи бор келтирган. 1927-йилнинг 26-апрелида эса айнан шу мактабнинг волейбол тўгараги жамоаси биринчи расмий мусобақа ташкил этиб, унда у юксак маҳорат кўрсатди ва мусобақа ғолиби бўлди. Мазкур мусобақа волейболни оммавийлашиши ва шаклланишида катта бурилиш кашф этди. 1927-йилнинг ёз ойларидан бирида волейбол бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилиб, унда 9 та волейбол жамоаси иштирок этди. Чернишевский номли мактаб волейбол жамоаси бу мусобақада ҳам ғолибликни қўлдан бермади.

Волейболни кенг оммавийлаша боришига КИМ стадионида ўтказилиб келинган мусобақалар катта таъсир кўрсатди.

1927-йилда Тошкентда 6 та волейбол майдончаси мавжуд бўлиб, улар Чернишевский ва КИМ номли мактабларда, Механика техникумида (2 та), «Металлист» спорт тўгараги қошида ва Профинтерн ёзги спорт клубида жойлашган эди.

1928-йилда Тошкентда кузги волейбол мусобақалари бўлиб ўтди, унда 10 та эркаклар ва 4 та аёллар жамоалари қатнашган эди. 1929-йилдан бошлаб волейбол бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги мунтазам ўтказила бошлади.

1930-йилларда «Динамо» кўнгилли спорт жамиятида волейбол жамоалари тузилди. Илк бор тузилган «Динамо» волейбол жамоасининг биринчи мураббийси Б.А.Воронсов Ўзбекистонда волейболнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. Шу билан бир қаторда малакали мутахассисларни етишмаслиги, айниқса маҳаллий миллатга мансуб йўриқчи, мураббий ва ташкилотчиларни саноқли бўлганлиги волейболнинг узоқ вилоят ва қишлоқларда қулоч ёзишига халақит бериб келди.

Меҳнаткашларни, айниқса аёлларни жисмоний тарбия ва спортга, жумладан, волейболга жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Кенгаши Тошкент мавзе қўмитаси билан биргаликда 1929-йил 25-апрелдан 15-майгача Республика миқёсида амалий ҳафталик ташкил қилган эди. Мазкур тадбир сезиларли натижалар берди. Жумладан, жойларда жисмоний тарбия ва спорт, аксарият волейбол билан шуғулланувчилар сони кескин ортиб бориши кўзга ташланди. Кўпгина жойларда волейбол майдончалари ва бошқа спорт иншоотлари барпо этилиши авж олиб борди. Ўқув-тренировка ишларига ва мутахассисларнинг малакасини оширишга, алоҳида аҳамият берилди. 1929-йил 30-сентябрда Самарқандда маҳаллий миллатга мансуб бўлган ёшлардан иборат жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўриқчи-ташкилотчилар тайёрланди.

1933-йилда ўзбекистон Спартакиадаси ўтказилди. Эркаклар ўртасида «Динамо» ва аёллар баҳсида «Ўзтранс» жамоалари биринчи ўринни эгаллади.

1934-йил ўзбек волейболи учун муҳим бурилиш йили бўлиб қолди. жумладан, ўзбек волейболчилари биринчи бор Москвада мамлакат биринчилигида иштирок этди. Шу йили волейбол биринчи бор ўрта Осиё ва қозоғистон Спартакиадаси дастуридан ўрин олди.

1936-йилда Тошкентда «Жисмоний тарбия туркуми» ва «Физкултура УЙИ» очилиши волейболнинг янада оммавийлашишида катта аҳамият кашф этди. Бундан ташқари, Тошкент молия-иқтисод институтида волейбол бўйича машғулот ва мусобақалар ўтказишга мўлжалланган катта спорт зали очилди. Самарқандда шаҳар маъмурияти ва шаҳар физкултура Кенгаши қарорига биноан 60 кишига мўлжалланган волейбол спорт мактаби очилди.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, ўзбек волейболини илк бор равнақ топишида А.Сааков, Г.Л.Кешишев, В.Х.Шнуров, В.Ф.Шведукс, А.А.Богаченко, Б.А.Воронсов каби мураббийларнинг хизмати алоҳида аҳамиятга эга.

1938-йилга келиб Ўзбекистонда кучли жамоаларнинг сони 72 тага етди. Булар САГУ «Динамо», ОДО, қурилиш техникуми, «Локомотив», ўзТРАНС, СазПИ (Тошкент), Фарғона, Хоразм, Бухоро, қорақалпоғистон, Самарқанд, Қўқон ва бошқа жамоалардир.

1938-йилнинг декабридан бошлаб биринчи бор Конституция кунига бағишланган анъанавий мусобақалар татбиқ этилди.

1939-йилнинг феврал ойида Тошкентга Москва «Локомотив» жамиятининг кучли волейбол жамоалари ташриф буюришди. Ўтказилган мусобақаларда Тошкентнинг аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишган бўлса, эркаклар жамоаси мағлуб бўлди.

Волейболнинг янада оммавийлашишига ва волейболчилар маҳоратининг ошишига 1939-йилда ўтказилган мамлакат биринчилигининг Тошкентда ташкил қилинган зонал мусобақалари катта асос бўлди. Бу зонал мусобақаларда «Наука» (Тбилиси), «Спартак» (Сталинобод), «Учител» (Чкалов), «Локомотив» (Баку), «Учител» (Куйбишев), «Спартак» (Ашхабад) ва «Строител» (Тошкент) жамоалари иштирок этишган эди. Тошкентнинг эркаклар жамоаси учинчи, аёллар жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади.

Улуғ Ватан уруши йилларида мусобақалар сони анча камайган бўлса-да, волейбол аҳолини жисмоний-ҳарбий томондан тайёрлашда ўз вазифасини топди. Ўша давр ҳисобларига қараганда 1941-йилнинг 1-январида эълон қилинган кўрсаткичлар бўйича республикада волейбол билан шуғулланувчиларнинг сони 14429 кишини ташкил этган.

1941-йилнинг октябр ойида Ўзбекистонинг барча вилоят, шаҳар ва туманларида ҳарбий ўқув шахобчалари ташкил этилиб, улар фаолиятида жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берилди. 1943-йил 18-июлда ўзбекистон спортчилари ва спорт ихлосмандлари «Мамлакат» физкултурачилар кунини нишонлашди. «Пишчевик» стадионида мазкур санага бағишланган волейбол мусобақалари бўлиб ўтди.

Урушнинг оғир йилларига қарамасдан ўрта Осиё ва қозоғистон Республикаси Спартакиадаси ўтказилиб, ундаги дастур бўйича ташкил этилган волейбол мусобақаларида Ўзбекистоннинг эркаклар жамоаси биринчи ўринни, аёллар жамоалари баҳсида эса қозоғистон спортчилари юқори натижага эришишди.

1944-йилда ўтказилган навбатдаги ўрта Осиё ва қозоғистон Республикаси Спартакиадасида ўзбек волейболчилари юқори маҳорат намойиш этиб, эркаклар ва аёллар жамоалари биринчи ўринни эгаллашга муяссар бўлишди.

1945-йилдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт ҳамда жамоаларни қайта тиклаш даври кучга кира бошлади.

1946-йили Тошкент, Андижон, Самарқандда шаҳар биринчиликлари, шу йил июн ойида республика биринчилиги ўтказилган бўлса, октябрда Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Одесса шаҳрига «мамлакат» биринчилигида иштирок этиш учун жўнади. Мазкур мусобақада эркаклар ва аёллар жамоалари ўз гуруҳларида тўртинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

1947-йил 1-январда берилган ҳисоботларга кўра, волейбол билан мунтазам шуғулланувчиларнинг сони 9278 кишини ташкил этган. Республика бўйича 1 разрядли волейболчилар – 6 киши, 2 разряд-лилар 344 кишини ўз ичига олган. Бундан кўриниб турибдики, волейболнинг оммавийлик даражаси ҳам, волейболчиларнинг маҳорат савияси ҳам кўнгилдагидек бўлмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг 1947-йилги ҳисоботида бу аҳвол ҳақида Сурхондарё, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги саноқли спорт иншоотларининг, жумладан, волейбол майдончаларининг ҳеч қандай талабларга жавоб бермаслиги қаттиқ танқид остига олинган эди.

Ўзбекистонда волейболнинг оммавийлик доираси кенгайишига республикамизнинг 1948-йил 27-декбрда қабул қилган «Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида ривожлантириш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш» ҳақидаги Қарори алоҳида куч бағишлади.

1949-йилдан қишлоқ спортчиларига, жумладан, колхозчи-волейболчилар спорт ҳаракатини жадаллаштиришга катта эътибор берилди. Шу йили ўтказилган қишлоқ спортчиларининг ВИИ Спартакиадасида иштирок этган волейбол жамоаларининг умумий сони 29887 кишига етган эди.

1947-йилда мусобақа қоидасига ўйин 5 партия давом этиши ҳақидаги янгилик киритилгандан сўнг, шуғулланувчилардан катта жисмоний тайёргарлик, чидамкорлик ва матонат талаб қилина бошлади. Ўйинлар мазмуни ва моҳияти янада қизиқарли томонга ўзгара борди. Лекин шундай бўлса-да, ўзбек волейболчиларининг маҳорати ҳали иттифоқдаги кучли жамоаларникидан анча паст эди.

Булардан 1326 киши институт талабалари бўлса, қолганлари ишчилар, колхозчилар, хизматчилар ва болаларни ташкил этган эди.

1950-йиллардан бошлаб Ўзбекистон волейболида узлюксиз ҳужум тактикаси устунлиги кўзга ташлана борди. Ўйинларда турли тактик комбинатсиялар қўллана бошлади.

1950-йилнинг июлида Тошкент Темирйўлчилар боғининг спорт майдончаларида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида «Иттифоқ» Кубоги ўйинлари ўтказилди. Ўзбек волейболчилари бу мусобақада мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият асосли эди, чунки рақиб Москванинг «Динамо» жамоаси эди. Ҳисоб 0:3.

1951-йилдан ўсмирлар ўртасида «Иттифоқ» биринчилиги ўтказила бошланди. Ўзбек ўсмирлари 14-ўрин билан кифояландилар.

1953-йилда мусобақа жадвалида қишки мусобақалар пайдо бўлди. 1954-йилдан бошлаб волейбол бўйича Иттифоқ биринчилиги «А» ва «Б» гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этила бошлади. Ўзбек волейболчилари «Б» гуруҳига киритилди. Шу йили «Иттифоқ» мусобақалари ёпиқ спорт майдончаларида ўтказила бошлади.

1954-йил 1-январга келиб, волейбол билан шуғулланувчилар сони 64942 кишига кўпайди. Лекин республикада, вилоят, туман ва қишлоқларда волейболнинг маҳорат даражаси жуда паст бўлиб, юқори малакали волейболчилар саноқли эди.

1955-йилнинг сентябр ойида Тошкентда илк бор Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ташкил қилиниб, унинг таркибида спорт ўйинлари кафедраси фаолият кўрсата бошлади. 1955-йилдан бошлаб республикамиз волейболчилари «Иттифоқ» ҳалқлари Спартакиадасига тайёргарлик машғулотлари ва мусобақаларни режалаштирдилар.

Чунончи, 1955-йил якунида Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси таклифига биноан Тошкентга Олма-Отанинг эркаклар ва аёллар жамоалари ташриф буюришди. Биринчи ўйинда ўзбек аёллар жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, эркаклар жамоаси 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Иккинчи ўйинда ҳам аёллар (3:0), ҳам эркаклар (3:2) жамоалари ғалаба нашидасини суришди.

1956-йили (июл–август) Москванинг Лужники спорт мажмуасида «Иттифоқ» ҳалқлари Спартакиадаси очилди. Спартакиаданинг волейбол мусобақаларида республикамиз эркаклар жамоаси 14 ва аёллар жамоаси 13-ўринлар билан кифояландилар.

Ўзбек волейболчилари мазкур Спартакиадада яхши натижаларга эриша олмаганларидан сўнг, 1957-йилдан бошлаб «Иттифоқдош» республикалар волейбол жамоалари билан қатор ўртоқлик учрашувлари уюштирилди. Жумладан, ўзбек волейболчилари Боку, Тбилиси ва Ереван жамоалари билан куч синашиб, барча ўйинларда мағлубиятга учрашди.

1958-йилда республикамизда мактаблараро мусобақалар авж олди. Айниқса, бу даврда Олий ўқув юртлари жамоалари ўртасидаги мусобақалар қизғин тус ола бошлади. САГУ ва «Буревестник» талабалари кўнгилли спорт жамияти жамоалари энг кучлилар қаторидан жой олишди. Мактаб ўқувчилари орасида Тошкентнинг 64-мактаб ўсмирлар жамоаси ва 104-мактабнинг қизлар жамоаси мазмунли волейбол намойиш қилдилар.

1959-йилда ўзбек волейболчилари «Иттифоқ» ҳалқлари Спартакиадасида иштирок этиб, эркаклар 14-ўрин, аёллар жамоаси эса 11-ўринни эгаллади.

Шу йили, яъни 1959-йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ўзининг биринчи битирувчиларини қутлади. Улар орасида волейбол ихтисослиги бўйича 11 киши олий маълумотга сазовор бўлди (1 та ўзбек аёли ва 2 та ўзбек йигити волейбол бўйича институтни тугатишган эди).

1960-йилда «СКИФ» волейболчилари (эркаклар ва аёллар жамоаси) ёзги республика талабалар ўйинларида энг юқори натижаларга эришишди. Шу йили «СКИФ» жамоалари Харков шаҳрида ўтказилган «Иттифоқ»  ёзги талабалар ўйинларида қатнашиб, эркаклар жамоаси 13-ўринни, аёллар охирги 18-ўринни олишди.

1961-йил октябр ойида Тошкентда Ўзбекистон аёллар Спартакиадаси очилди. Бу тадбир аёллар волейболининг оммавийла-шишида катта туртки бўлди.

1962-йилда Тошкентда Москванинг «Буревестник» аёллар жамоаси, «СКИФ» ва Ўзбекистон терма жамоалари учрашув ўтказди. Бунда вакилларимиз ғалабани бой беришди.

1963-йили «Иттифоқ» ҳалқлари ИИИ Спартакиадасида республикамиз эркаклар жамоаси 9, аёллар эса 15-ўринни эгаллади.

Ўзбек волейболи тарихида республикамиз терма жамоаларининг ҳалқаро мусобақаларда иштирок этиб келиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Шуни таъкидлаш ўринлики, ўзбек волейболчилари ўзининг илк бор ҳалқаро учрашувини 1935-йил октябр ойида Тошкентда Афғонистон терма жамоаси билан ўтказган. Мазкур учрашув «Иттифоқ» миқёсида биринчи ҳалқаро мусобақа бўлиб ўрин олган. Бу даврда ҳалқаро мусобақа қоидалари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилган. Шунинг учун Афғонистон волейболчилари билан бўлган учрашув шу давлат қоидаларига биноан ўтди. Чунончи, майдончада 9 киши ўз жойларини алмаштирмасдан ҳаракат қилишди. Ҳисоб 22 гача давом этди. 3 партиядан иборат бўлган ўйин 2:0 ҳисобида бизнинг волейболчиларимиз фойдасига ҳал бўлди.

1961-йили афғон волейболчилари Тошкентга иккинчи бор ташриф буюришди. Биринчи куни меҳмонлар 0:3 ҳисобида «Меҳнат резервлари», иккинчи куни эса 2:3 ҳисобида «ОДО» жамоаларига учрашувни бой беришди.

Шу йили Ўзбекистонга Монголиянинг эркаклар ва аёллар жамоалари келишди. Меҳмонлар республикамизнинг «ОДО», «СКИФ» ва «Буревестник» жамоалари билан куч синашди ва барча учрашувларда мағлуб бўлишди.

1961-йилнинг декабрида Ўзбекистон волейболчилари Индонезияга ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун жўнашди. Улар Суратайя шаҳрида қатор учрашувларда иштирок этиб битта ўйинда мағлуб бўлишган бўлса, қолганларида мезбонлар жамоасидан устун келишди. 1962-йил июн ойида Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар жамоалари Монголияга жўнашди ва барча учрашувларда ғолибликни қўлга киритишди.

1964-йил август ойида Ўзбекистонга жавоб сафари билан Индонезиянинг эркаклар ва аёллар жамоалари ташриф буюришди. Меҳмонларнинг эркаклар жамоаси Ўзбекистоннинг «Динамо» (Тошкент) жамоаси билан ўйнаб, учрашувни 0:3 ҳисобида бой беришган бўлса, Индонезиянинг аёллар жамоаси Тошкентнинг «Спартак» жамоаси қизларига 2:3 ҳисобида ютқазишди.

Мазкур ҳалқаро ўйинларда эркаклар волейбол жамоасидан Г.Худяков, Г.Багиров, Р.Хусаинов, Ю.Симонов, В.Кучеров, В.Ананич, аёллар жамоасидан эса М.Катасонова, Т.Склярова, Л.Рахманқулова, Ю.Холиқназарова ва Л.Корчагиналарнинг алоҳида маҳорат намойиш этганликларини таъкидлаш лозим.

1974-йилларга келиб ўзбек волейболчилари Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ҳалқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиб юксак маҳорат кўрсатишди. Жумладан, 1976-йили улар Афғонистонда қатор ҳалқаро учрашувларда иштирок этиб, ўзларининг юксак маҳоратини яна бир бор намойиш этишди.

1970-йилдан то 1991-йилларгача ўзбек волейболчилари талайгина ҳалқаро расмий ва ўртоқлик мусобақаларида иштирок этиб келишган. Ўтган давр ичида юқори малакали волейболчилар доираси кенгая борди. Булар қаторига Олимпиада чемпионлари В.Дуюнова, Л.Павлова, ёшлар ўртасида Оврупа чемпионлари Л.Ишмаева, Л.Сулейкина, О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга, С.Мячин кабилар киради. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Республикамизнинг эркаклар ва аёллар жамоалари қатор нуфузли мусобақаларда – чемпионатлар, ҳалқлар спартакиадаси, мактаблараро спартакиада ва ёшлар спорт ўйинларида иштирок этиб, шарафли ўринларни олишга сазовор бўлишган. Жумладан, 1967-йил – ҳалқлар спартакиадаси – эркаклар 6-ўрин; 1971-йил – аёллар 5-ўрин; 1972-йил – мактаблараро спартакиада – қизлар жамоаси чемпионлик унвонига сазовор бўлишди, ўғил болалар – 8-ўрин; 1973-йил – ёшлар спорт ўйинлари – қизлар 4-ўрин, ўғил болалар 6-ўрин; 1975-йил – ҳалқлар спартакиадаси – эркаклар 8-ўрин, аёллар – 5 ўрин; 1978-йил – Кубок мусобақаларида Тошкентнинг «Динамо» жамоаси 3-фаҳрли ўринни эгаллашга сазовор бўлган; 1979-йил – ҳалқлар спартакиадаси – аёллар 6-ўрин; 1983-йил – эркаклар 8-ўрин, аёллар 7-ўринни эгаллашган. Ушбу давр ичида эркаклар, аёллар ва ўсмирлар жамоалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз-мураббийлар В.Шнуров, Г.Кешишев, А.Израилов, В.Шведукс, Л.Гурфинкел, М.Галъперин, А.Лопатин, А.Мансуров, Г.Багиров, В.Киншаков ва А.Конеевлар раҳбарлигида маҳаллий ва ҳорижий мусобақаларда иштирок этишган.

Мувофиқ йилларда ушбу натижаларга биноан ўзбек волейболчилари мамлакатимиз тарихида илк бор спорт усталари унвонига сазовор бўлишди: булар – Г.Худяков, Г.Багиров, Ю.Симонов, В.Кучеров, В.Ананич ва Р.Хусаиновлардир.

Аёллар ўртасида эса Л.Величко, Т.Склярова, М.Катасонова, Л.Ишмаева, Л.Рахманқулова, С.Гапирджанова ва бошқалар биринчи бор спорт устаси деган номга сазовор бўлдилар.

Ватанимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши ўзбек волейболининг ҳалқаро миқёсдаги ўрнига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Чунончи, 1993-йил 24–31-июлида Шанхай (ХХР) шаҳрида ўтказилган Осиё Чемпионатида мустақил Ўзбекистоннинг аёллар миллий терма жамоаси волейбол тарихида биринчи бор иштирок этиб, фахрли 6-ўринни қўлга киритди. Мазкур чемпионатга қадар ушбу мусобақаларга тайёргарлик мақсадида Америка Қўшма Штатларининг бир неча шаҳарларида бўлиб, турли университетлар волейбол жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишди ва ўйинларда мувафаққият қозонишган эди.

1994-йилда Тайландда ўтказилган «Принсесса Кубоги» мусобақаларида Л.Айрапетянтс раҳбарлигида ташкил этилган «СКИФ-Интеркросс» клуби қошида таркиб топган аёллар волейбол жамоаси иштирок этиб, мақтовга лойиқ ўйин намойиш этишди.

1997-йил 21–28-сентябрда Манила шаҳрида ўтказилган Осиё Чемпионатида аёллар терма жамоаси 6-ўрин, 1998-йилда ўтказилган Қозоғистон Республикаси Президенти Кубоги ҳалқаро турнирида 3-ўрин, шу йили Тайландда ўтказилган ИХ «Принсесса Кубоги»да 6-ўрин, 1998-йил 24–28-майда Ветнамда ўтказилган Х Осиё Клублараро Чемпионатида 3-ўрин, 1999-йил Ветнамда Жануби-Шарқий Осиё Чемпионатида 2-ўрин ва шу йили Тошкентда ўтказилган «Кубок Микаса» ҳалқаро турнирида 1-ўринларни олишга сазовор бўлган.

Эътиборга лойиқ жойи шундаки, истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти республикамизда янгича йўналишда давом этиши кўзга ташланаётир. Жумладан, 1992-йилдан бошлаб мунтазам ўтказилаётган ўзбекистон Чемпионати волейболнинг янада ривожланишига ва равнақ топишига катта таъсир кўрсатмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда тадбиқ этилган ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли мусобақалар: «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» волейболни ўқувчи-талаба ёшлар ўртасида кенг ривож топишига муҳим туртки бўлмоқда.

Шуни таъкидлаш ўринлики, сўнгги йилларда республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда профессионал жамоалар доираси кенгайиб бормоқда. Булар қаторига «Кинап» (Самарқанд ш.), «Виктория» (Навоий ш.), МҲСК (Чирчиқ ш.), «СКИФ» (Тошкент ш., ўзДЖТИ) ва ҳоказо жамоалар киради. Мазкур волейбол жамоаларининг аъзолари бўлмиш ўйинчилар, спорт усталари А.Сович, Ш.Муслимов, И.Власов, А.Поповкин, С.Журавлев, И.Тамбиев (ҳаммаси «Виктория» жамоасидан), С.Банов, А.Рибалкин, А.Серебрянников, С.Мячин (Тошкент-Самарқанд жамоасидан), А.Колесников, К.Пак, А.Жирнов, В.Петров, М.Маматюк, Ф.Баватов, Д.Султанов, С.Сиддиқов, («СКИФ»), А.қосимов, Р.Князев, И.Эрмиш («МҲСК»), В.Домниди (қўқон) барча мусобақаларда ўзларининг юқори савиядаги маҳоратларини намойиш этганлар. Аёллар жамоаларидан «СКИФ» (Тошкент) ўйинчилари Э.Шмитова, П.Кибардина, С.Ашуркова, О.Хужаева, М.Мартиненко (ҳалқаро тоифадаги спорт усталари), Э.Шпачук, Е.Корчагина, С.Григорева ва бошқалар «Ўзбекистон спорт устаси» деган номга сазовор бўлишди.

Бу борада мураббий-мутахассис ва ташкилотчиларни ҳам хизмати ҳурматга сазовордир. Жумладан, А.Ким (Самарқанд), Т.Абрамова (Тошкент), Г.Пономарев (Тошкент), А.Асқаров (қўқон), М.Домниди (Фарғона), Ю.Кулаков (Қорақалпоғистон Республикаси), А.Казаков (Қорақалпоғистон Республикаси), Л.Айрапетянтс (Тошкент) ва бошқаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Мусобақа ўйинларининг мазмунли, қизиқарли ва шу билан бир қаторда талаб доирасида ўтказишда Ўзбекистон волейбол Федератсиясининг бош котиби, ҳалқаро тоифадаги ҳакам Л.Айрапетянтс, миллий ва республика тоифасидаги ҳакамлар В.Шнуров, В.Бардин, Н.Япаров, А.Пулатов, И.Зохидов, Н.Мамажонов, Ш.Исроилов ва шу каби кўпгина мутахассисларнинг хизмати катта.

Ўзбекистон волейболини янгича йўналишда тараққий эттиришда уни вилоятларда «ҳаракатга» келтириш, хорижий давлатларни волейбол жамоалари билан алоқа боғлашда, улар билан расмий мусобақаларни ташкил қилишда Ўзбекистон волейбол Федератсиясининг Президенти Э.М.ғаниев ҳамда Федератсиянинг барча аъзолари ибратли фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Истиқлолдан сўнг ўтказилган Ўзбекистон миллий чемпионатлари ва «Универсиада» натижалари жадвалларда келтирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон волейболига оид тарихий лавҳалар мазкур ўйинни қандай йўналишларда шакллантиришга, унинг оммавийлигини янада оширишга ҳамда истиқболини таъминлашга катта ёрдам беради.

 

Истиқлолдан сўнг волейбол бўйича ўтказилган

Ўзбекистон Чемпионатининг натижалари

 

Эркаклар

Т/р

Йиллар

И ўрин

ИИ ўрин

ИИИ ўрин

1. 

1993

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«СКИФ»

(Тошкент)

«Каноп»

(Самарқанд)

2. 

1994

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«Каноп»

(Самарқанд)

«СКИФ»

(Тошкент)

3. 

1995

«МҲСК»

(Чирчиқ)

«СКИФ»

(Тошкент)

«Автомобилчи»

(Қўқон)

4. 

1996

«Каноп»

(Самарқанд)

«Виктория»

(Навоий)

«МҲСК»

(Чирчиқ)

5. 

1997

«Каноп»

(Самарқанд)

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«МҲСК»

(Чирчиқ)

6. 

1998

«Каноп»

(Самарқанд)

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«ЖТИСИ»

(Тошкент)

7. 

1999

«Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«Кеш-кристалл»

(Шаҳрисабз)

8. 

2000

«Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«Прогресс»

(Зарафшон)

«Кеш-кристалл»

(Шаҳрисабз)

9. 

2001

«Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«Автомобилчи»

(Қўқон)

«Прогресс»

(Зарафшон)

10.            

2002

«Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«Автойўлчи»

(Қўқон)

«Муҳандис»

(Наманган)

11.            

2003

«УЗИ Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«Динамо-АГУ»

(Андижон)

12.            

2004

«АГМК»

(Олмалиқ)

«УЗИ Самарқанд Телеком»

(Самарқанд)

«Парвоз»

(Наманган)

13.            

2005

«УЗИ-Самарқанд»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«Омад»

(Тошкент)

14.            

2006

«Омад»

(Тошкент)

«УЗИ-Самарқанд»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

15.            

2007

«УЗИ-Самарқанд»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«Динамо»

(Наманган)

16.            

2008

«УЗИ-Самарқанд»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«О.Акбаров»

(Яйпан)

17.            

2009

«Узбектелеком»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«КГПУ»

(Қўқон)

18.            

2010

«Узбектелеком»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«Иқтисодчи»

(Андижон)

19.            

2011

«Узбектелеком»

(Самарқанд)

«АГМК»

(Олмалиқ)

«Южанин»

(Навоий)

20.            

2012

“Узбектелеком”

(Самарқанд)

Молиячи

(Тошкент)

“Южанин”

(Навоий)

21.            

2013

“Узбектелеком”

(Самарқанд)

Ориент

(Тошкент)

“АГМК”

(Олмалиқ)

22.            

2014

Ориент

(Тошкент)

“Узбектелеком”

(Самарқанд)

“АГМК”

(Олмалиқ)

23.            

2015

Ориент

(Тошкент)

“Узбектелеком”

(Самарқанд)

“АГМК”

(Олмалиқ)

Аёллар

Т/р

Йиллар

И ўрин

ИИ ўрин

ИИИ ўрин

1. 

1993

«СКИФ»

(Тошкент)

Андижон

Фарғона

2. 

1994

«Автомобилчи» (Тошкент)

«РШВСМ»

(Тошкент)

Андижон

3. 

1996

«СКИФ»

(Тошкент)

Навоий

Фарғона

4. 

1997

«СКИФ»

(Тошкент)

Навоий

УзОГ

5. 

1998

«СКИФ»

(Тошкент)

Фарғона

Навоий

6. 

1999

«СКИФ»

(Тошкент)

Фарғона

Навоий

7. 

2000

«СКИФ»

(Тошкент)

Наманган

Фарғона

8. 

2001

«СКИФ»

(Тошкент)

Бухоро

Наманган

9. 

2002

«Ёғ-мой»

(Фарғона)

Наманган

Фарғона

10.            

2003

«Алгоритм»

(Тошкент)

«Южанин»

(Навоий)

«Ёғ-мой»

(Фарғона)

11.            

2004

«Тўмарис-СКИФ»

(Тошкент)

«Самки»

(Самарқанд)

«Педколлеж» (Наманган)

12.            

2005

«Тўмарис-СКИФ»

(Тошкент)

«Иқтисодчи» (Самарқанд)

«Иқтисодчи» (Наманган)

13.            

2006

«СКИФ»

(Тошкент)

«Шифокор»

(Навоий)

«Иқтисодчи» (Наманган)

14.            

2007

«СКИФ»

(Тошкент)

«Аланга»

(Муборак)

«СДЮСШОР»

(Навоий)

15.            

2008

«СКИФ»

(Тошкент)

«Аланга»

(Муборак)

«СДЮСШОР»

(Навоий)

16.            

2009

«СКИФ»

(Тошкент)

«Аланга»

(Муборак)

«Нукус пед.инсититути»

(Нукус)

17.            

2010

«СКИФ»

(Тошкент)

«Нукус пед.инсититути»

(Нукус)

«Хоразмколледж»

рганч)

18.            

2011

«СКИФ»

(Тошкент)

«Нукус пед.инсититути»

(Нукус)

«Хоразмколледж»

рганч)

19.            

2012

“СКИФ”

(Тошкент)

“Нукус пед.инсититути”

(Нукус)

“Хоразмколледж

(Урганч)

20.            

2013

“СКИФ”

(Тошкент)

“Нукус пед.инсититути”

(Нукус)

“Хоразмколледж”

(Урганч)

21.            

2014

“СКИФ”

(Тошкент)

“Нукус пед.инсититути”

(Нукус)

“Буқрот”

(Андижон)

22.            

2015

“СКИФ”

(Тошкент)

“Нукус пед.инсититути”

(Нукус)

Олимп Андижонколлеж

(Андижон)

 

 

 

 

 

 

 

 

Волейбол бўйича «Универсиада» мусобақалари натижалари

 

Эркаклар

Т/р

Йил

Ўтказилган жойи

И ўрин

ИИ ўрин

ИИИ ўрин

1.

2000

Наманган

Тошкент  ИИ

Тошкент  И

Самарқанд вилояти

2.

2002

Бухоро

Тошкент  И

Фарғона

вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

3.

2004

Самарқанд

Самарқанд вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Наманган вилояти

4.

2007

Тошкент

Қорақалпоғистон Республикаси

Тошкент

Навоий

вилояти

5.

2010

Андижон

Андижон

вилояти

Навоий

вилояти

Тошкент

Аёллар

1.

2000

Наманган

Тошкент  И

Фарғона

вилояти

Наманган вилояти

2.

2002

Бухоро

Тошкент  И

Фарғона

вилояти

Наманган вилояти

3.

2004

Самарқанд

Самарқанд вилояти

Тошкент  И

Наманган вилояти

4.

2007

Тошкент

Қорақалпоғистон Республикаси

Тошкент

Наманган вилояти

5.

2010

Андижон

Тошкент

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон

вилояти

 

 

 

Ўзбекистон волейбол Федератсияси, унинг таркиби

ва иш функсиялари

 

Мамлакатимизда волейболни оммавийлаштириш, ривожлантириш, уни равнақ топтиришда Ўзбекистон волейбол Федератсияси раҳбарлик ва бошқарувчи ролни ўйнайди. Республикамизнинг туман, вилоят ва шаҳарларида эса бу масъулият жойлардаги федератсиялар орқали амалга оширилади.

Федератсиянинг олий раҳбар органи республика анжуманидир. У мамлакатда волейболни ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳал қилади. Федератсия анжуман туфайли сайланган ўз президиумидан (раёсатидан) иборат.

Раёсат ўз навбатида белгиланган ижроий қўмитасига эга бўлиши керак. Қўмитада федератсиянинг президенти раҳбарлигида директорат ва доимий ҳайъатлар тузилади. Бу ҳайъатлар қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият кўрсатадилар:

- молиявий-иқтисодий;

- юридик-ҳуқуқий;

- моддий-техника таъминлови;

- оммавий-ташкилий;

- мураббийлар кенгаши;

- илмий-услубий;

- спорт-техника;

- болалар ва ўсмирлар спорти;

- ҳалқаро спорт алоқалари;

- республика спорт фахрийлари кенгаши;

Кўриниб турибдики, мазкур йўналишларнинг номларининг ўзи ҳайъатнинг вазифаси, бажарадиган тадбирлари ва бутун фаолиятлари мазмунини белгилаб бериб турибди.

 

Жаҳонда волейболни ривожлантириш жараёнини ҳалқаро

ташкилотлар даражасида бошқариш

Волейбол тараққиётини бошқариш Ҳалқаро волейбол Федератсияси (ХВФ-ФИВБ) ва зонал конференциялар орқали ижро этилади.

Оврўпа, Осиё, Африка, Шимолий Америка, Марказий Америка ва Кариб денгизи, Жанубий Америка минтақаларининг зонал конференциялари мавжуд.

ФИВБнинг алоқа ва иш фаолиятлари расмий равишда инглиз, фаранг, рус ва испан тилларида амалга оширилади.

ФИВБ ўзининг уставига эга. У вақти-вақти билан волейбол соҳасида рўй бераётган асосий воқеалар билан ёритилган расмий БЮЛЛЕТЕН чиқариб (нашр қилиб) туради, турли услубий кўрсатмалар, ҳужжатлар, низомлар, тавсияномалар чоп этилади.

ФИВБнинг асосий мақсади – жаҳоннинг турли минтақаларида волейболни ривожлантириш, барча давлатларнинг спортчилари ва расмий шахслари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, миллий волейбол федератсияларини бирлаштириш, янги миллий волейбол федератсиялари тузиш, расмий мусобақалар ўтказиш, ўйин қоидаларини ва тактикасини шакллантиришдан иборат.

ФИВБнинг олий органи – Конгрессдир. У икки йилда бир марта ўтказилади.

ФИВБнинг раҳбар органи – Маъмурий Кенгаш бўлиб, ўз президенти, бош котиб ва уни ёрдамчилари, 4 та витсе-президенти, 12 та Кенгаш аъзолари ва зонал конфедератсияларнинг президентларидан ташкил топади.

Маъмурий кенгашнинг қарорларини Ижроий Қўмита ҳаётга татбиқ этади. Ижроий Қўмита ўз президентидан, икки витсе-президентидан, бош котиби ва уни икки ёрдамчисидан иборат. ФИВБда техник органлар ҳам мавжуд бўлиб, улар 5 та доимий ҳайъатлардан ташкил топади.

1. Ташкилий-спорт ҳайъати – мусобақаларни ташкил қилиш ва уларни таҳлил этиш, маълумотларни йиғиш ва волейбол бўйича ҳалқаро спорт календарини режалаштириш;

2. Мураббийлар бўйича ҳайъат – волейбол эндигина ривожланаётган минтақа ва давлатларда шу спорт турини тараққий эттириш тадбирларини ташкил қилиш, мураббийлар билан семинарлар уюштириш, уларга маслаҳатлар бериш, волейбол бўйича «қўли калта» давлатларга ёрдам сифатида мураббийларни ҳар хил муддатларга ишга жўнатиш, услубий кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ишлари билан шуғулланади.

3. Арбитраж ҳайъати – мусобақалар ҳакамларини тайинлаш, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, таҳлил этиш ва баҳолаш, ҳалқаро семинарларни уюштириш, ҳакамлик қилиш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ишларини бажаради.

4. Ўйин қоидалари бўйича ҳайъат – Маъмурий Кенгаш ва Конгресс муҳокамасига ўйин қоидалари бўйича киритилган ўзгаришларга оид тавсияларни тақдим этиш, арбитраж ҳайъати билан биргаликда ҳакамлик қилиш қоидасини ишлаб чиқиш ва ўйин қоидаларига ягона фикрда ёндошишни таъминлаш каби тадбирларни амалга оширади.

5. Тиббий ҳайъат – мусобақалар жараёнида тиббий хизмат кўрсатиш, ўқув-тренировка машғулотларини тиббий назорат қилиш, организм ва иш қобилиятини тиклашга оид тадбир воситалари ҳамда шикастланишларни олдини олиш каби масалалар бўйича таклиф, тавсия ва кўрсатмалар тайёрлаш  ишларини ижро этади.

ФИВБ ўз таркибига 160 та давлат киритган энг кўп сонли федератсия ўзига маълум молиявий масъулиятни олиши шарт, аъзо бўлиб киришда ва ҳар йили бадал тўлаш, расмий биринчиликлар ва ҳалқаро учрашувлар ўтказиш учун пул маблағи ажратиш, ФИВБ тасаруффида ўтказиладиган расмий мусобақаларда иштирок этиш учун бадал тўлаш ва ҳоказо.

ФИВБнинг фаолиятида собиқ Иттифоқ Федератсияси жуда катта ролъ ўйнаган. Бу масала волейбол бўйича машҳур мутахассис Владимир Иванович Савин самарали хизмати ва салмоқли ҳиссалари билан алоҳида ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганидан сўнг мамлакатимизнинг миллий волейбол Федератсияси ҳаётида ҳам унутилмас ўзгаришлар юз беради. 1992-йил Ўзбекистон миллий волейбол Федератсияси Осиё зонал конфедератсиясига аъзо бўлиб қабул қилинди. Қуйида мамлакатда волейбол тараққиётини бошқариш органлари ва Ўзбекистон волейбол Федератсиясининг тузилиши ифодаланган.